ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАСИДА СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

Main Authors: Бобоев Ғайбулла Ғафурович, Абдусаломова Нилуфар Сафаралиевна
Format: Proceeding Journal
Bahasa: uzb
Terbitan: , 2022
Subjects:
Online Access: https://zenodo.org/record/6498642
Daftar Isi:
  • Мақола озиқ-овқат саноати корхоналари учун сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишга бағишланган. Бугунги кунда сифат менежменти тизимини жорий этиш жараёни замонавий озиқ-овқат бозорида муваффақиятли ишлашни истаган деярли ҳар бир корхона ривожланишининг ажралмас қисмидир. Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши корхонага жуда кўп афзалликларни беради: истеъмолчиларнинг доимий ишончидан тортиб, умуман ташкилотнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қадар. Сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни жуда мураккаб ва корхонанинг барча ресурслари ва саъй-ҳаракатларини максимал даражада тўплашни талаб қилади, кўпинча бу жараён кўплаб корхоналар учун жуда оғриқли бўлган кенг кўламли ўзгаришлар билан боғлиқ. Мақолада озиқ-овқат саноати корхоналари учун сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига хос бўлган баъзи элементларни ушбу муаммога бағишланган манбаларни таҳлил қилиш асосида ва бир қатор минтақавий озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари томонидан сифат менежменти тизимини жорий этишнинг амалий тажрибасини таҳлил қилиш асосида маълумотлар ёритилган.