ТЕМИР ЙЎЛ ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА АУТСОРСИНГНИНГ ИҚТИСОДИЁТ САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Main Author: Кахарова Нилуфар Еркинжоновна
Format: Article Journal
Bahasa: uzb
Terbitan: , 2022
Subjects:
Online Access: https://zenodo.org/record/5845739
Daftar Isi:
  • Аннотация: Мақолада темир йўл транспортини ислох қилиш вақтида аутсорсинг тизимини қўллаш хақида сўз юртилади. “ЎТЙ”АЖ нинг фаолиятига аутсорсинг сифатиа назар ташалади. Шунингдек аутсорсинг қўллаш натижасида кутилаётган иқтисодий самара ёритилиб берилган. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг бошланиши билан темир йўл транспортида бошқарувнинг янги ташкилий шакллари изланмоқда. Уларнинг вазифаси темир йўл транспорти бошқарувининг бозор шароитларига мослаштиришдир. Бозор иқтисодиёти шароитида бутун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ («ЎТЙ» АЖ) ва унинг алоҳида бўлинмаларининг самарали ишлаши мувофиқлиги билан бирга харажатларнинг оқилоналиги таъминланиши керак. Бу муаммоларни ҳал қилиш йўлларидан бири аутсорсинг, шу жумладан ташқи ижрочилар учун баъзи функцияларини, технологик операциялар ёки иш жараёнлари узатиш ҳисобланади. Аутсорсингдан фойдаланиш ресурсларни компаниянинг «асосий маҳсулоти» – ташиш жараёнига қайта тақсимлаш ва жамлаш, тақдим этилаётган маҳсулот ёки хизматлар таннархини пасайтириш, компания ходимларини қисқартириш ва меҳнат унумдорлиги даражасини ҳамда илғор технологиялар ва юқори малакали аутсорсер мутахассислари орқали хизматлар сифатини ошириш имконини беради. Ташқи аутсорсинг – бу бозор иқтисодиёти механизми бўлиб, узоқ муддатли истиқболга йўналтирилган бизнес алоқаларининг мавжудлигини назарда тутади.